Википедиядаги таҳрирлар индикатори

Глобал инновацион индекснинг 7.3.3 Википедиядаги таҳрирлар (Wikipedia edits) Wikipedia Foundation ташкилоти маълумотлари асосида шакллантирилади ва www.wikipedia.org порталида Ўзбекистон фойдаланувчилари (Ўзбекистон фуқаролари) томонидан йиллик яратилган таҳрирлар сонининг ҳар бир минг 15-69 ёшдаги аҳоли сонига нисбати сифатида ифодаланади.

Индекснинг 2021 ҳисоботида мазкур индикаторда Ўзбекистон 23.73 балл билан 119-ўринни эгаллади.

Индикаторда фақатгина йил давомида таҳрирлар сони 100.000 тадан ошган мамлакатлар киритилади.

Ҳозирги кунда, Ўзбекистоннинг Википедия фойдаланувчилари гуруҳи мавжуд (Wikimedia Uzbekistan’s User Group). Мазкур гуруҳга аъзо бўлиш учун Ўзбекистон фуқароси ва камида 100 та таҳрир қилиш керак бўлади. Гуруҳнинг асосий мақсадлари:

  • Edit-a-thons тадбирларини уюштириш.
  • Ўзбекча ва Ўзбекистоа тўғрисидаги маълумотларни таҳрир қилишни тарғиб қилиш
  • Википедияга маълумотлар киритиш тўғрисидаги семинар-тренинглар ўтказиш.