Глобал инновацион индексда Ўзбекистон кўрсаткичларини яхшилаш бўйича таклифлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги ПФ-6003-сон Фармони билан Инновацион ривожланиш вазирлиги Глобал инновацион индексда (ГИИ) Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича масъул давлат органи этиб белгиланган.

Шу билан бирга, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг 6-сон баёнининг қарорлар қисми 14-бандига мувофиқ, мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий соҳага оид устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича 2022 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режалари лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ўрнини ГИИ рейтингида янада яхшилаш мақсадида масъул давлат органларидан ҳар бир индикаторнинг баҳолаш мезонидан келиб чиққан ҳолда тегишли индикатор бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш талаб этилади.

Намуна ва умумий жадвални юклаб олиш

Шунингдек, ишлаб чиқилган таклифлар вазирлик ёки идоранинг амалда бажарилиб келаётган функционал иши, аввал тасдиқланган ва кучга кирган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мавжуд таклифларни чора-тадбирлар режасига киритмаслигингизни қатъиян сўраймиз

Тўлдирилган таклифларни b.botirov@mininnovation.uz электрон манзилига юборишни сўраймиз.

Қўшимча маълумотлар учун: Бехрузбек Ботиров, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Глобал рейтинглар билан ишлаш бўлими бошлиғи (+998 71 2033223 (118))