Глобал инновация индекси — ҳар йил эълон қилинадиган инновациялар соҳасидаги рейтинг бўлиб (2021 йилда 132 та давлатни қамраб олган), иқтисодий ривожланишнинг турли даражаларида бўлган мамлакатларнинг инновацион ривожланишини баҳоловчи халқаро тадқиқот нашри.
Мазкур рейтинг 2007 йилдан буён Корнелл университети, INSEAD бизнес мактаби ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) томонидан ишлаб чиқилиб, маълумотлар ҳар йили нашр этиб келинмоқда.
ГИИ 7 та йўналиш ва 21 та гуруҳга бўлинган 81 та кўрсаткичларни ўз ичига олади.
ГИИ кўрсаткичларининг 15 тасини халқаро индекслардан, 3 тасини Жаҳон иқтисодиёт форуми томонидан ўтказиладиган сўровномалардан ва 62 тасини тегишли халқаро ташкилотларнинг миқдорий статистик маълумотлар базасидан ва бошқа тадқиқ этиш йўли билан ҳар йилнинг октябрь ойидан кейинги йилнинг февраль ойига қадар йиғиб мамлакатлар рейтингини тузади.
Жами 81 кўрсаткичлар 2 та субиндекс 7 йўналишга ва 21 та гуруҳга бўлинган. Йўналишлар балли мавжуд эмас аммо 2 та субиндекс (Innovation input ва Innovation output) ҳамда 21 гуруҳ баллари ва рейтинги уларнинг ичига кирувчи кўрсаткичларнинг ўрта арифметик миқдори орқали ҳисобланади.

Ҳисоблаш кўрсатмалари
Индексдаги 81 та кўрсаткичларнинг ҳар бирида мамлакатга тегишли балл ва ушбу балл асосида барча давлатлар орасидаги ўрни белгиланади. Кўрсаткичлар миқдорий ва шу билан бирга сифатий бўлгани сабабли уларнинг балларини ҳисоблаш усуллари бир биридан фарқ қилади. Кўрсаткичларни қуйидаги турларга бўлишимиз мумкин:
- Миқдорий (59 та кўрсаткич)
- Индекс ва рейтинглардан олинган (18 та кўрсаткич)
- Сифатий/сўровнома (4 та кўрсаткич)
Миқдорий кўрсаткичлар
Ушбу турдаги 59 та кўрсаткичлар турли очиқ ва хусусий манбалардан олинади. Булар United Nations Educational, Scientific and Cultural Organization (UNESCO), the United Nations Industrial Development Organization (UNIDO), the World Intellectual Property Organization
(WIPO), the World Bank, the Joint Research Centre of the European Commission (JRC), PwC, Thomson Reuters, IHS Markit, Wikimedia Foundation, Brand Finance, AppAnnie.
Аксарият миқдорий кўрсаткичлар (42 таси) бўйича йиғилган маълумотлар ЯИМ ва шу каби бошқа ҳажм факторларига нисбат олиш орқали қиёсий шаклга келдирилади. 58 та миқдорий индикаторларнинг 16 тасини қиёсий шаклга келтирилишни талаб қилмайди ва ўз шаклида қолади. Қиёсий шаклга келтириладиган кўрсаткичларни иқтисодиёт ва жамият хажм факторлари асосида куйидаги гуруҳларга бўлишимиз мумкин:
- 2.1.1, 2.3.2, 3.2.3, 4.1.2, 4.1.3, 4.2.2, 5.1.3, 5.2.3, 5.3.4, 6.2.3, ва 6.3.4 ЯИМ (АҚШ доллари) га нисбатан ҳисобланади.
- 3.3.3, 4.2.3, 5.2.4, 5.2.5, 6.1.1, 6.1.2, 6.1.3, 6.1.4, 6.2.4, 7.1.1, 7.1.2, 7.1.3, ва 7.3.4 ЯИМнинг ҳар бир миллиард доллар харид қобилияти паритетига нисбатан ҳисобланади.
- 5.1.5, 7.2.2, 7.2.3, 7.3.1, 7.3.2, ва 7.3.3 — 15–64 ёшдаги аҳоли сонига нисбатан ҳисобланади.
- 2.1 – 25+ ёшдаги аҳоли сонига нисбатан ҳисобланади.
- 2.2 – 15-64 ёшдаги аҳоли сонига нисбатан ҳисобланади.
- 5.3.1, 5.3.2, 5.3.3, 6.3.1, 6.3.2, 6.3.3, 7.2.1, ва 7.2.5 умумий савдога нисбатан ҳисобланади.
- 6.2.5 ва 7.2.4 умумий ишлаб чиқариш миқдорига нисбатан ҳисобланади.
Кўрсаткичлар балларини ҳисоблаш
Кўрсаткичлар бўйича сатистик маълумотлар асосида ҳисобланган қийматлар ўрнига қийматига кўра 0 дан 100 гача бўлган балл белгиланади. Бунда, тегишли кўрсаткичи энг юқори бўлган давлат 100 балл олади ва кўрсаткичи энг паст давлат 0 балл олади. Аммо, индекс ва сўровнома асосида тузилган кўрсаткичлар ўз қийматида (балл ҳисобламаган ҳолда) рейтингга киритилади (UNPAN (0,1), World Economic Forum Executive Opinion Survey (1,7) и World Governance Indicators (0,100)). Кўрсаткичлар баллари иккита формула асосида ҳисобланади:
1. Баландроқ қиймати яхшироқ даража англатувчи кўрсаткичлар (Goods)

2. Пастроқ қиймати яхшироқ даража англатувчи кўрсаткичлар (Bads).

Мамлакатларнинг рейтингга киритиш талаблари
Давлатларнинг рейтинга кириш талабларига асосан мамлакатлар субиндексларнинг ҳар биридан камида 66% кўрсаткичлари бўйича маълумот тақдим этилган бўлиши керак. Бунда, биринчи 5 та йўналишга кирувчи исталган 35 та кўрсаткич ва оҳирги 2 та йўналишга кирувчи исталган 18 та кўрсаткич бўлиши керак. Тақдим этилмаган кўрсаткичлар рейтингни ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Индикаторлар бўйича баҳолаш мезонлари ва масъул давлат органлари
Инглиз тилидаги методологияни юклаб олиш.
Тўлиқ методология жадвалини юклаб олиш (Ўзбек тилида)
№ | Индикатор | Тузувчи ташкилот | Масъул давлат органи | Балл (2020) | Ўрин (2021) | Қиймат | Маълумот йили | Баҳолаш мезони |
1 | Бошқарув институтлар сифати | 55,8 | 94 | |||||
1,1 | Сиёсий муҳит | 47,6 | 95 | |||||
1.1.1 | Сиёсий ва операцион барқарорлик (Political and operational stability) | IHS Markit ташкилоти | Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси | 64,3 | 80 | 2,4 | 2020 | Бизнес операцияларига таъсир қилувчи сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, солиқ, операцион ва хавфсизлик йўналишларига доир (22 та кўрсаткичлардан иборат алоҳида рейтинг) хатарларнинг еҳтимоли. |
1.1.2 | Ҳукуматнинг самарадорлиги (Government effectiveness) | Жаҳон банкининг Умумжаҳон бошқарув кўрсаткичлари | Адлия вазирлиги | 39,2 | 99 | -0,51 | 2019 | Давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларнинг сифати, сиёсий босимларнинг йўқлиги, сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш сифати, ҳукумат сиёсатига бўлган ишонч даражаси. Ижтимоий сўровнома. |
1.2 | Меъёрий муҳит | 49,9 | 107 | |||||
1.2.1 | Норматив сифат (Regulatory quality) | Жаҳон банкининг Умумжаҳон бошқарув кўрсаткичлари | Адлия вазирлиги | 17,5 | 126 | -0,99 | 2019 | Ҳукуматнинг хусусий секторни ривожлантиришга рухсат берувчи ва қўллаб-қувватловчи сиёсати ва қоидаларини шакллантириш ва амалга ошириш қобилияти. Ижтимоий сўровнома. |
1.2.2 | Ҳуқуқ устуворлиги (Rule of law) | Жаҳон банкининг Умумжаҳон бошқарув кўрсаткичлари | Адлия вазирлиги | 19,1 | 123 | -1,05 | 2019 | Ҳукуматнинг жамият қоидаларига, мулк ҳуқуқларига риоя қилиши. Милиция ва суд фаолиятининг сифати, шунингдек, жиноятчилик ва зўравонлик еҳтимоли. Ижтимоий сўровнома. |
1.2.3 | Ишдан бўшаш харажатлари (Cost of redundancy dismissal) | Жаҳон банкининг Бизнес юритиш индикаторлари | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги | 17,3 | 69 | 17,33 | 2019 | Ортиқча ишчини ишдан бўшатиш учун олдиндан хабарнома талаблари ва тўловлар қиймати (1 ҳафталик маош кесимида). 1 йиллик ишчига, 5 йиллик ишчига ва 10 йиллик ишчига нисбатан қўлланиладиган хабарнома талаблари ва тўловларнинг ўртача қиймати. |
1.3 | Ишбилармонлик муҳити | 69,8 | 72 | |||||
1.3.1 | Бизнесни йўлга қўйишнинг соддалиги (Ease of starting a business) | Жаҳон банкининг Бизнес юритиш индикаторлари | Адлия вазирлиги | 96,2 | 8 | 96,15 | 2019 | Янги хусусий корхонани очиш ва рўйхатдан ўтказиш соддалиги. Талаб этиладиган жараёнлар, минимал капитал талаблари, сарфланган вақт, лицензиялар, сертификатлар, руҳсатномалар ва бошқа талаб этиладиган жараёнлар. |
1.3.2 | Банкротликни ҳал этишнинг соддалиги (Ease of resolving insolvency) | Жаҳон банкининг Бизнес юритиш индикаторлари | Давлат активларини бошқариш агентлиги | 43,5 | 90 | 43,53 | 2019 | Банкрот бўлган ёки ликвидация қилинган маҳаллий корхонанинг кредиторлари томонилан қайтариб олинган маблағлар ва бунга сарфланган вақт ва тўловлар. |
2 | Инсон капитали ва илмий тадқиқотлар фаолияти | 30,4 | 72 | |||||
2.1 | Таълим | 57,3 | 42 | |||||
2.1.1 | Таълим учун давлат ҳаражатлари (ЯИМга нисбатан %) (Government expenditure on education (% of GDP)) | ЮНЕСКОнинг статистик маълумотлари | Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги | 5,3 | 28 | 5,28 | 2017 | Давлат томонилан таълим учун сарфланган ҳаражатларнинг ЯИМга нисбати. |
2.1.2 | Бир ўқувчига тўғри келадиган давлат таълим ҳаражатлари, ўрта таълим (Government expenditure on education per pupil, secondary education) | ЮНЕСКОнинг статистик маълумотлари | Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | — | — | Давлат томонилан 1 та ўқувчига сарфланган харажатларнинг аҳоли жон бошига ЯИМ дан %. | ||
2.1.3 | Таълимнинг давомийлиги ( School life expectancy) | ЮНЕСКОнинг статистик маълумотлари | Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги | 12,5 | 87 | 12,47 | 2019 | Ўқувчининг маълумот олиш учун ўртача сарфлаган йиллари (бошланғич синфдан университет даражасигача). |
2.1.4 | Ўқиш, математика ва фанлар бўйича баҳолаш PISA (Assessment in reading, mathematics, and science, PISA) | Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Ҳалқаро талабаларни баҳолаш дастури PISA | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги | — | PISA ташкилоти томонидан ўқиш, математика ва илф-фан соҳаларида баҳолаш учун ўтказиладиган тест синовлари. | |||
2.1.5 | Ўқувчи – ўқитувчи нисбати, ўрта таълим (Pupil-teacher ratio, secondary) | ЮНЕСКОнинг статистик маълумотлари | Халқ таълими вазирлиги | 10,9 | 37 | 10,86 | 2019 | Жами ўрта таълим ўқувчиларининг ўқитувчилар сонига бўлган нисбати. |
2.2 | Олий таълим | 32 | 68 | |||||
2.2.1 | Олий таълим муассасаларига қабул қилиш (Tertiary enrolment) | ЮНЕСКОнинг статистик маълумотлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази | 12,6 | 108 | 12,58 | 2019 | Жами ОТМларга қабул қилинган талабаларнинг расмий олий таълимга кириш ёшида бўлган аҳоли сонига нисбати. |
2.2.2 | Илм-фан ва мухандислик соҳасида битирувчилар (Graduates in science and engineering) | ЮНЕСКОнинг статистик маълумотлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси | 34,5 | 7 | 34,48 | 2019 | Табиий фан, математика, статистика, АКТ, ишлаб чиқариш, мухандислик ва қурилиш соҳалари битирувчиларининг жами олий таълим битирувчиларига нисбати. |
2.2.3 | Олий таълим муассасаларидаги чет эл фуқаролари сони (Tertiary-level inbound mobility) | ЮНЕСКОнинг статистик маълумотлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги | 0,2 | 105 | 0,23 | 2018 | Олий таълим муассасаларидаги хорижий талабаларнинг жами талабаларга нисбати. |
2.3 | Тадқиқотлар ва ишланмалар | 2 | 95 | |||||
2.3.1 | Тадқиқотчилар (Researchers) | ЮНЕСКОнинг статистик маълумотлари | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | 476,2 | 69 | 476,18 | 2018 | Тўлиқ иш штатига эга тадқиқотчилар, докторантура (PhD) даражасида тадқиқотлар олиб бораётган талабалар сонининг ҳар 1 миллион аҳоли сонига бўлган нисбати. |
2.3.2 | Тадқиқотлар ва ишланмалар учун ялпи ҳаражатлар (Gross expenditure on R&D (GERD)) | ЮНЕСКОнинг статистик маълумотлари | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси | 0,1 | 99 | 0,13 | 2018 | Маблағлар манбаидан қаттий назар тадқиқот ва ишланмалар учун ялпи ҳаражатларнинг ЯИМга нисбати. |
2.3.3 | Тадқиқотлар, ишланмалар соҳасидаги глобал компаниялар – энг юқори учталикнинг ўртача харажатлари (Global R&D companies, average expenditure top 3) | EU JRC Industrial R&D Investment Scoreboard | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси | 0 | 41 | 0 | 2020 | Давлатнинг глобал миқиёсдаги 3-та топ компанияларининг тадқиқот ва ишланмаларга сарфлаган харажатларининг ўрта арифметиги (млн АҚШ доллари). |
2.3.4 | QS рейтинги бўйича энг юқори учталик университетларнинг ўртача баҳоси (QS university ranking average score of top 3 universities) | QS Quacquarelli Symonds Ltd | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | 0 | 74 | 0 | 2020 | QS Quacquarelli Symonds Ltd жадвалининг топ 1000 талигига кирган 3 та университетнинг ўртача баҳоси. |
3 | Инфратузилма | 40,4 | 72 | |||||
3.1 | Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) | 66,9 | 65 | |||||
3.1.1 | АКТ қамрови (ICT access) | ГИИ ҳисоб-китоблари Жаҳон телекоммуникациялари ва АКТ кўрсаткичлари базаси | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги | 60,1 | 76 | 6,01 | 2019 | 5 та кўрсаткичлар асосида баҳоланади: телефон абонентлари сони, мобил алоқа абонентлари сони, интернет тезлиги, копьютерга эга хонадонлар сони, интернетга уланган хонадонлар сони. |
3.1.2 | АКТдан фойдаланиш (ICT use) | ГИИ ҳисоб-китоблари Жаҳон телекоммуникациялари ва АКТ кўрсаткичлари базаси | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги | 48,3 | 84 | 4,83 | 2019 | 3 та кўрсаткичлардан асосида баҳоланади: интернет фойдаланувчилари сони, интеренетга уланган аҳоли сони ва актив ҳолатдаги мобил алоқа абонентлари. |
3.1.3 | Электрон ҳукумат хизматлари (Government’s online service) | БМТ Давлат бошқаруви тармоғи Электрон ҳукумат сўровномаси | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги | 78,2 | 46 | 0,78 | 2020 | Ҳукумат томонидан онлайн тарзда қўрсатилган хизматларнинг сифатини баҳолайди. |
3.1.4 | Электрон иштирок этиш (Online e-participation) | БМТ Давлат бошқаруви тармоғи Электрон ҳукумат сўровномаси | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги | 81 | 46 | 0,81 | 2020 | Давлат органлари веб-сайтларининг онлайн ахборот ва онлайн хизмат кўрсатиш воситалари сифати, долзарблиги ва фойдалилигини баҳолайди. |
3.2 | Умуммий инфратузилма | 35,7 | 37 | |||||
3.2.1 | Электр энергиясини ишлаб чиқариш (Electricity output) | Халқаро энергетика агентлиги Жаҳон энергия баланси маълумотлар хизмати | Энергетика вазирлиги | 1908,6 | 82 | 1908,57 | 2018 | Гидро, кўмир, нефт, газ, атом, геотермал, қуёш, шамол, денгиз тўлқинлари ва чиқиндилардан ишлаб чиқарилган энергия хажми (GWh ҳар бир миллион аҳоли сонига). |
3.2.2 | Логистика самарадорлиги (Logistics performance) | Жаҳон банки Turku Иқтисодиёт мактаби билан ҳамкорликда | Транспорт вазирлиги | 24,6 | 95 | 2,58 | 2018 | Логистика ишчилари орасида ўтказиладиган сўровнома 6-та компонентдан ташкил топган: Чегара ҳизматларининг самарадорлиги, савдо ва транспорт инфраструктурасин, ҳизматларнинг рақобатбардош нархлари, логистика ҳизматларининг самарадорлиги ва сифати, жўнатмаларни кузатиш имкони, товар олувчига етқазиб беришга сарфланган вақт. |
3.2.3 | Капитални ялпи тарзда тўплаш (Gross capital formation) | Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки (маълумотлар базаси) | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги | 39,5 | 7 | 39,53 | 2020 | Миллий валютадаги жами инвестицияларнинг ЯИМга нисбати. |
3.3 | Экологик барқарорлик | 18,7 | 111 | |||||
3.3.1 | Энергия ресурсларидан фойдаланиш бирлигига тўғри келадиган ЯИМ (GDP per unit of energy use) | Халқаро энергетика агентлиги Жаҳон энергия баланси маълумотлар хизмати | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги | 5,8 | 110 | 5,76 | 2018 | Аҳолига етказиб берилган энергиянинг ҳар бир минг АҚШ доллари ЯИМ ХҚПга нисбати. |
3.3.2 | Экология кўрсаткичлари (Environmental performance) | Yale ва Columbia Университетларининг Экологик самарадорлик индекси | Экология ва атроф — муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси | 44,3 | 77 | 44,3 | 2020 | Ҳаво сифати, ичимлик суви сифати, ифлослантирувчи чиқиндилар каби 32 та кўрсаткичлардан ташкил топган алоҳида рейтинг. |
3.3.3 | ISO 14001 бўйича экологик сертификатлар (ISO 14001 environmental certificates) | Халқаро стандартлаштириш ташкилоти | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги | 0,2 | 116 | 0,18 | 2019 | Берилган сертификатлар сонининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. |
4 | Бозорларнинг ривожланганлиги | 56,9 | 24 | |||||
4.1 | Кредит | 30,2 | 105 | |||||
4.1.1 | Кредит олишнинг осонлиги (Ease of getting credit) | Жаҳон банкининг Бизнес юритиш индикаторлари | Марказий банк | 65 | 61 | 65 | 2019 | Қарз олувчиларнинг ҳуқуқлари, кредиторлар ҳақида ахборот тизими. Мавжуд гаров ва банкротлик қонунлар кредит олишни мувофиқлаштириши. Кредит бюролари ва бошқа ташкилотлар орқали кредиторлар тўғрисида маълумотлар олишнинг имкони. |
4.1.2 | Хусусий секторга ички кредит бериш (Domestic credit to private sector) | Халқаро валюта фонди | Марказий банк | 30 | 95 | 30,04 | 2019 | Хусусий секторга ички кредитларнинг ЯИМга нисбати. |
4.1.3 | Микромолия ташкилотларининг кредит портфели (Microfinance institutions’ gross loan portfolio) | Микромолиялаштириш Бўйича Маълумот Алмашиш, Аралаш бозор маълумотлар базаси; Халқаро валюта фонди | Марказий банк | 0 | 80 | 0,00049 | 2018 | Мамлакатдаги микромолия ташкилотларининг кредит портфелининг ЯИМга нисбати. |
4.2 | Инвестициялар | 70 | 11 | |||||
4.2.1 | Миноритар инвесторлар ҳимоясининг оддийлиги (Ease of protecting minority investors) | Жаҳон банкининг Бизнес юритиш индикаторлари | Молия вазирлиги | 70 | 36 | 70 | 2019 | Компания акциядорларини директорлар томонидан активларни нотўғри ишлатилишидан ҳимоя қилиш. Транзакцияларнинг очиқлиги, акциядорларнинг директорларни жавобгарликга жалб қилиш имконияти, маълумотларнинг акциядорлар учун очиқлиги. |
4.2.2 | Бозор капиталлашуви (Market capitalization) | Жаҳон банки Жаҳон ривожланиши кўрсаткичлари | Молия вазирлиги | — | — | Акциялари биржаларда жойлаштирилган маҳаллий корхоналарнинг бозор қиймати ЯИМга нисбатан. | ||
4.2.3 | Венчур капитал инвесторлар (Venture capital recipients, deals) | Refinitiv Eikon | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги | — | — | Венчур капитал инвестициялари қийматининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. | ||
4.2.4 | Венчур капитал олувчилар (Venture capital recipients, deals) | Refinitiv Eikone | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги | — | — | Мамлакатда қабул қилинган венчур капитал қийматининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. | ||
4.3 | Савдо, рақобат, ва бозор миқёси | 70,4 | 62 | |||||
4.3.1 | Қўлланиладиган тариф ставкаси, ўртача кўрсаткич (Applied tariff rate, weighted mean) | Жаҳон банки Жаҳон ривожланиши кўрсаткичлари | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | 8,7 | 110 | 8,73 | 2015 | Барча махсулотларга кўлланиладиган тариф ставкасининг ўрта фоизи. |
4.3.2 | Маҳаллий саноатнинг ҳилма-ҳиллиги (Domestic industry diversification) | Бирлашган Миллатлар ташкилотининг саноатни ривожлантириш ташкилоти | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси | 95,9 | 22 | 0,11 | 2018 | Мамлакатда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган саноат соҳалари йўналишлари сониннинг умумий ишлаб чиқарилган маҳсулотга бўлган нисбати. |
4.3.3 | Ички бозор ҳажми ( Domestic market scale) | Халқаро валюта фонди | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги | 250,2 | 60 | 250,16 | 2020 | Ахоли жон бошига ЯИМнинг доллар қиймати. |
5 | Бизнесни ривожлантириш | 14,8 | 123 | |||||
5.1 | Олий маълумотли ишлашчилар | 22,8 | 93 | |||||
5.1.1 | Илм-фанга асосланган соҳаларда бандлик (Employment in knowledge-intensive services) | Халқаро меҳнат ташкилоти ILOSTAT меҳнат статистикаси маълумотлар базалари | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Фанлар академияси | — | — | Иш бошқарувчилар, мутахассислар, техниклар ва мутахассис ёрдамчилари даражасижаги ишчиларнинг жами ишчилар сонига нисбати. | ||
5.1.2 | Расмий ўқитишни таклиф қилувчи фирмалар (Firms offering formal training) | Жаҳон банки, корхоналар тадқиқотлари | Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги | 16,9 | 87 | 16,9 | 2019 | Ҳодимларига тренинглар таклиф этувчи корхоналарнинг барча корхоналарга нисбати. |
5.1.3 | Бизнес-корхоналар томонидан амалга ошириладиган тадқиқот ва ишланмаларга ялпи ҳаражатлар (GERD performed by business enterprise) | ЮНЕСКОнинг статистик маълумотлари | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси | 0,1 | 72 | 0,05 | 2018 | Корхоналар томонидан бажарилган тадқиқотлар ва ишланмаларга ялпи ҳаражатларнинг мамлакатдаги жами тадқиқот ва ишланмалар харажатларига нисбати. |
5.1.4 | Бизнес-корхоналар томонидан молиялаштириладига н илмий тадқиқотлар ва ишланмаларга ялпи ҳаражатлар (GERD financed by business enterprise) | ЮНЕСКОнинг статистик маълумотлари | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги | 42,4 | 38 | 42,43 | 2018 | Корхоналар томонидан молиялаштирилган тадқиқотлар ва ишланмаларга ялпи ҳаражатларнинг мамлакатдаги жами тадқиқот ва ишланмалар харажатларига нисбати. |
5.1.5 | Олий маълумотли аёлларнинг ишлаши (Females employed with advanced degrees) | халқаро меҳнат ташкилоти ILOSTAT меҳнат статистикаси маълумотлар базалари | Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги | — | — | 25 ёшдан юқори ҳамда магистр ва ундан юқори маълумот даражасига эга бўлган ишчи аёлларнинг жами ишчи аёлларга нисбати. | ||
5.2 | Инновацион боғлиқликлар | 2,6 | 130 | |||||
5.2.1 | Университетлар ва иқтисодий тармоқлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик (University/industry research collaboration) | Жаҳон иқтисодий форуми | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги | — | — | Сўровномага саволига ўртача жавоб (Мамлакатингизда бизнес ва университетлар тадқиқот ва ишланмалар бўйича ҳамкорлиги қай даражада?). | ||
5.2.2 | Кластернинг ривожланганлиги (State of cluster development) | Жаҳон иқтисодий форуми | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги | — | — | Сўровномага саволига ўртача жавоб (Мамлакатингизда кластерлар қай даражада ривожланган?). | ||
5.2.3 | Хориж томонидан молиялаштириладиган тадқиқот ва ишланмаларнинг ялпи ҳаражатлари (GERD financed by abroad) | ЮНЕСКОнинг статистик маълумотлари | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | 0 | 97 | 0,00039 | 2018 | Хориждан молиялаштирилган тадқиқот ва ишланмаларнинг ялпи ҳаражатларнинг жами тадқиқот ва ишланмалар харажатларига нисбати. |
5.2.4 | Қўшма корхона/стратегик уюшмалар (Joint venture/strategic alliance deals) | Refinitive (an LSEG business) SDC Platinum database | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги | 0 | 62 | 0,028 | 2020 | Қўшма корхона/стратегик уюшмалар ўртасидаги шартномалар сонининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. |
5.2.5 | Икки идорага берилган патент талабномалари (Patent families filed in two offices) | Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти | Интеллектуал мулк агентлиги | 0 | 90 | 0,014 | 2017 | Икки ёки ундан кўп давлатларда берилган патент талабномалари сонининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. |
5.3 | Билимларни ўзлаштириш | 19 | 98 | |||||
5.3.1 | Интеллектуал мулк тўловлари (Intellectual property payments) | Жаҳон савдо ташкилоти Тижорат хизматлари савдоси бўйича таянч маълумотлар | Интеллектуал мулк агентлиги | 0,3 | 83 | 0,29 | 2019 | 3 йил давомида интеллектуал мулк тўловлари ўрта ҳисобининг умумий савдога нисбати. |
5.3.2 | Юқори технология маҳсулотлари импорти (High-tech imports) | Жаҳон савдо ташкилоти, БМТ Comtrade маълумотлар базаси | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси | 8,8 | 51 | 8,78 | 2019 | Умумий савдога нисбатан юқори технологияли маҳсулотларнинг импорти (фармацевтика маҳсулотлари, компютер, электрон ва оптик маҳсулотлар, космик кемалар ва машиналар). |
5.3.3 | АКТ хизматлари импорти (ICT services imports) | Жаҳон савдо ташкилоти Тижорат хизматлари савдоси бўйича маълумотлари | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги | 0,3 | 115 | 0,33 | 2019 | Телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари импортининг умумий савдога нисбати. |
5.3.4 | Тўғридан-тўғрива хорижий инвестицияларнинг кириб келиши (Foreign direct investment net inflows) | Халқаро валюта фонди, халқаро молиявий статистика ва маълумотлар файллари, жаҳон банки ва ОЕCД ГДП ҳисоб-китоблари Жаҳон банки | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | 2,8 | 58 | 2,76 | 2019 | Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ЯИМга нисбатининг ўрта 3 йиллиги. |
5.3.5 | Бизнесда тадқиқотчилик маҳорати (Research talent in business enterprise) | ЮНЕСКО статистика институти | Инновацион ривожланиш вазирлиги | 12,9 | 60 | 12,9 | 2018 | Бизнесларда фаолият юритаётган тадқиқотчиларнинг сонининг ҳар бир минг аҳоли сонига нисбати. |
6 | Билим ва технология | 17,9 | 77 | |||||
6.1 | Билим яратиш | 10,6 | 77 | |||||
6.1.1 | Келиб чиқиши бўйича патент талабномалари (Patents by origin) | Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти | Интеллектуал мулк агентлиги | 1,5 | 47 | 1,53 | 2019 | Маҳаллий идораларга топширилган патент талабномалари сонининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. |
6.1.2 | Келиб чиқиши бўйича Патент кооперацияси шартномаси асосида топширилган талабномалар (PCT patents by origin) | Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти | Интеллектуал мулк агентлиги | 0 | 98 | 0 | 2020 | Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти идоралари орқали топширилган халқаро патент талабномалари сонининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. |
6.1.3 | Келиб чиқиши бўйича “фойдали моделлар” (Utility models by origin) | Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти | Интеллектуал мулк агентлиги | 1,1 | 22 | 1,11 | 2019 | Маҳаллий идораларга топширилган қисқа муддатли патент талабномалари сонининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. |
6.1.4 | Илмий-техник мақолалар (Scientific and technical articles) | Clarivate Analytics, Web of Science | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | 2,1 | 125 | 2,09 | 2020 | Илм-фан ва техника соҳаларидаги журнал нашрлари сонининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. |
6.1.5 | Ҳавола қилинадиган ҳужжатлар (H index) (Citable documents H index) | SCImago SJR | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, таркибида илмий-тадқиқот институтлари ва университетлар бор вазирлик ва идоралар | 4,4 | 112 | 94 | 2020 | Энг камида H-цитаталари олган, чоп этилган нашрлар сонининг жами нашрларга нисбати. |
6.2 | Билимлар таъсири | 35,1 | 42 | |||||
6.2.1 | Меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръати (Labor productivity growth, %) | The Conference Board The Conference Board Total Economy Database Output | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси | 4,6 | 8 | 4,56 | 2020 | Оҳирги 3 йил давомида ЯИМ ўсиш суръати ўрта қийматининг ҳар бир ишчига нисбати. |
6.2.2 | Янги бизнеслар (New businesses) | Жаҳон банкининг Бизнес юритиш индикаторлари | Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги | 1,6 | 63 | 1,63 | 2018 | Ҳар бир минг 16-64 ёшдаги аҳоли сонига янги очилган бизнеслар сонининг нисбати. |
6.2.3 | Компьютер дастурий таъминотига ҳаражатлар (Computer software spending) | IHS Markit Ахборот-коммуникация технология базаси | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси | — | Жами дастурий таъминотига ҳаражатларнинг ЯИМга нисбати (сотиб олинган, лизинга олинган ва бошқа). | |||
6.2.4 | ISO 9001 сифат сертификатлари (ISO 9001 quality certificates) | Халқаро стандартлаштириш ташкилоти | Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги | 2,3 | 83 | 2,32 | 2019 | ISO 9001 сифат сертификатлари сонининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. |
6.2.5 | Юқори ва ўрта технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқариш (High-tech and medium-high-tech output) | Бирлашган Миллатлар ташкилотининг саноатни ривожлантириш ташкилоти | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси | 24 | 52 | 24,01 | 2018 | Юқори технологияли (фармацевтика маҳсулотлари, компютер, электрон ва оптик маҳсулотлар, космик кемалар ва машиналар) ва ўрта технологияли (кимёвий маҳсулотлар, қурол ва ўқ-дорилар, электр ускуналари, асбоб-ускуналар, автомобиллар, кема ва қайиқлар, тиббий ускуналар) ишлаб чиқаришнинг жами ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбати. |
6.3 | Билимларни тарқатиш | 8 | 102 | |||||
6.3.1 | Интеллектуал мулкдан келадиган тушумлар (Intellectual property receipts) | Жаҳон савдо ташкилоти Савдо хизматлари тижорати маълумотлар базаси | Интеллектуал мулк агентлиги | 0 | 103 | 0,0026 | 2019 | Интеллектуал мулкдан келадиган тушумларнинг умумий савдога нисбати (3 йиллик ўрта қиймати). |
6.3.2 | Ишлаб чиқариш ва экспортнинг мураккаблиги (Production and export complexity) | The Atlas of Economic Complexity Index Иқтисодий мураккаблик индекси | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | 34,4 | 79 | -0,41 | 2018 | Экспорт учун ишлаб чиқарилган маҳсулотлар турларининг сони. |
6.3.3 | Юқори технологияга асосланган соф экспорт (High-tech net exports) | Жаҳон савдо ташкилоти, БМТ Comtrade маълумотлар базаси | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги | 0,1 | 119 | 0,11 | 2019 | Умумий савдога нисбатан юқори технологияли маҳсулотларнинг (фармацевтика маҳсулотлари, компютер, электрон ва оптик маҳсулотлар, космик кемалар ва машиналар) экспорти (риэкспорт айирилган). |
6.3.4 | АКТ хизматлари экспорти (ICT services exports) | Жаҳон савдо ташкилоти Савдо хизматлари тижорати маълумотлар базаси | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги | 0,8 | 87 | 0,76 | 2019 | Телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари экспорти умумий савдога нисбати. |
7 | Ижодий маҳсулотлар | 12,3 | 113 | |||||
7.1 | 19 | 106 | ||||||
7.1.1 | Келиб чиқиши бўйича товар белгилари (Trademarks by origin) | Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти | Интеллектуал мулк агентлиги | 32,8 | 71 | 32,8 | 2019 | Патент талабномаларидаги товар ва хизматлар белгилари турлари ва синфлари сонининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. |
7.1.2 | Дунёнинг 5000 топ брендлари ичига кирувчи брендларнинг ЯИМдан улуши (Global brand value, Top 5000, % GDP) | Brand Finance | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, | — | — | Дунёнинг 5000 топ брендлари ичига кирувчи миллий брендлар қийматининг ЯИМдан улуши. | ||
7.1.3 | Келиб чиқиши бўйича саноат намуналари (Industrial designs by origin) | Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти | Интеллектуал мулк агентлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги | 1 | 69 | 1,02 | 2019 | Интелектуал муҳофазага олинган маҳсулотлар дизайнлари сонининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. |
7.1.4 | АКТ ва ташкилий модел яратиш (ICTs and organizational model creation) | Жаҳон иқтисодий форуми | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги | — | — | Сўровнома саволига ўртача жавоб: Мамлакатингизда янги ташкилий моделлар (масалан, виртуал жамоалар, масофадан ишлаш, телекоммутинг) яратишда АКТнинг имкониятини баҳоланг (1 дан 7 гача балл тизими асосида). | ||
7.2 | Ижодий товарлар ва хизматлар | 5,9 | 101 | |||||
7.2.1 | Маданий ва ижодий хизматлар экспорти (Cultural and creative services exports) | Жаҳон савдо ташкилоти Тижорат мақсадларида савдо Хизмат маълумотлар базаси | Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, “Ўзбекистон” МТРК | 0 | 95 | 0,041 | 2019 | Маданий ва ижодий хизматлар экспортининг умумий савдодан улуши (Реклама, бозор тадқиқоти ва жамоатчилик фикрини ўрганиш хизматлари, аудио-видео соҳаларига тегишли хизматлар, маданий ва рекреацион хизматлар). |
7.2.2 | Миллий характердаги бадиий фильмлар (National feature films produced) | ЮНЕСКО статистика институти | Кинематография агентлиги | 4,2 | 47 | 4,18 | 2017 | Энг камида 60 минутдан иборат бўлган миллий характердаги бадиий фильмлар сонининг ҳар бир миллион 15-69 ёшдаги аҳоли сонига нисбати. |
7.2.3 | Кўнгилочар ва медиа маҳсулотлари бозори (Entertainment and media market) | Price waterhouse Coopers | Маданият вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги | — | Кўнгилочар ва медиа соҳасидаги реклама ва истеъмол харажатларининг беш йиллик прогнозлари ҳар бир минг 15-69 ёшдаги аҳоли сонига нисбати. | |||
7.2.4 | Нашриёт ва бошқа медиа маҳсулотлари (Printing and publishing output) | Бирлашган Миллатлар ташкилотининг саноатни ривожлантириш ташкилоти | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги | 0,7 | 79 | 0,67 | 2018 | Матбуот ва бошқа медиа маҳсулотлари хажмининг умумий ишлаб чиқаришга нисбати. |
7.2.5 | Креатив тусдаги товарлар экспорти (Creative goods exports) | БМТ Comtrade маълумотлар базаси | Маданият вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси | 0,2 | 86 | 0,16 | 2019 | Креатив тусдаги товарлар экспорт ҳажмининг умумий савдога нисбати (Китоблар, коллексиялар, 100 ёшдан ошган буюмлар, газеталар ва даврий нашрлар, босма мусиқа, хариталар, расмлар, дизайнлар,тасвирий санъат маҳсулотлари, фотография ва фильмлар). |
7.3 | Онлайн ижод | 5,3 | 122 | |||||
7.3.1 | Умумий юқори даражадаги доменлар (gTLD) (Generic top-level domains (gTLDs)) | ZookNIC Inc ташкилоти | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги | 0 | 131 | 0,053 | 2020 | Юқори даражадаги умумий доменлар сонининг ҳар бир минг 15-69 ёшдаги аҳоли сонига нисбати. |
7.3.2 | Мамлакат коди акс этган юқори даражали доменлар (ccTLD) (Country-code top-level domains (ccTLDs)) | ZookNIC Inc ташкилоти | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги | 1,1 | 82 | 3,77 | 2020 | Мамлакат коди (.uz) акс этган юқори даражали доменлар сонининг ҳар бир минг 15-69 ёшдаги аҳоли сонига нисбати. |
7.3.3 | Википедиядаги таҳрирлар (Wikipedia edits) | Wikipedia Foundation ташкилоти | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги | 23,7 | 116 | 23,73 | 2020 | Йиллик википедия саҳифаларидаги таҳрирлар сонининг ҳар бир минг 15-69 ёшдаги аҳоли сонига нисбати. |
7.3.4 | Мобил иловалар яратиш (Mobile applications creation) | App Annie Intelligence ташкилоти | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги | 0 | 99 | 2020 | Ишлаб чиқувчи компаниянинг бош офиси мамлакатда жойлашган мобил иловаларнинг Google Play ва AppStore дан юклаб олиниши сонининг ҳар бир миллиард АҚШ доллар ЯИМ ХҚПга нисбати. |