Глобал инновацион индекснинг 2021 ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг натижалари

Глобал инновацион индекси (ГИИ) жорий йилнинг  20 сентябрь санасида эълон қилинган ҳисоботи “COVID-19 инқирози орқали инновацияларни кузатиш”г мавзусига бағишланган бўлиб, у COVID-19 инқирозининг глобал инновация кўрсаткичларига таъсирини баҳолайди.

Ўзбекистон ГИИ рейтингида 132 давлат орасида 86 ўринда қайд қилинди. Бу натижа мамлакатимизнинг рейтингдаги ўтган йилги ўрнидан 7, 2015 йилги ўрнидан эса 36 поғона юқори.

Рейтингда мамлакатлар 4 та даромад гуруҳига бўлинган (Юқори даромад, юқори ўрта даромад, қуйи ўрта даромад ва паст даромад) бўлиб Ўзбекистон ўз гуруҳида (қуйи ўрта даромад) 34 давлат орасида 10 ўринни эгаллади. Мамлакатимиз мазкур гуруҳ мамлакатлари орасида “Бошқарув институтлари сифати” (94 ўрин), “Инсон капитали ва тадқиқотлар” (72 ўрин), “Инфратузилма” (72 ўрин), ва “Ички бозорнинг ривожланиш даражаси” (24 ўрин) йўналишларида етакчи ўринларни эгаллади.

Маълумот учун: Глобал инновацион индекс – АҚШнинг Корнель университети, Франциянинг Insead бизнес мактаби ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорлигида ишлаб чиқилган давлатларнинг инновацион ривожланиши даражасини 2 та субиндекс, 7 та йўналиш ва 21 та гуруҳга бўлинган 81 та кўрсаткич  бўйича баҳоловчи тадқиқотдир.

Мамлакатимиз индекснинг таркибий субиндекслари кесимида “инновацияларни жорий этиш учун мавжуд ресурслар ва шароитлар” (Innovation input — кириш) субиндексида ўтган йилги натижаларидан 6 поғона кўтарилиб 75 ўринни; “инновацияларни жорий этишда эришилган амалий натижалар” (Innovation output — чиқиш) субиндексида эса 18 поғона кўтарилиб 100 ўринни эгаллади.

ЙилИндексInnovation inputInnovation output
2015122112127
20209381118
20218675100
2021 ва 2020 ▲ 7▲ 6▲ 18

Индекснинг жорий йил ҳисоботида Ўзбекистон 7 та йўналишнинг 6 тасида ўз ўрнини яхшилаган бўлса, 1 тасида ўзгармаган.